Қочоқлар Греция вазирига сув солинган шишаларни ирғитишди

10:46, 27 апрель

Грециянинг Лесбос оролида дарғазаб бўлган қочоқлар Грециянинг миграция сиёсати вазири Яннис Музалисга қарата сув солинган шишаларни ирғитишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Полиция махсус хизмати ғазабланган муҳожирларни тинчлантиришга ҳаракат қилди, аммо улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата тош отишди.

Нашрнинг хабар беришича, Музалис муҳожирлар билан мулоқот қилаётган пайтда улар лагердаги шароитдан ва Туркияга қайтаришаётганидан норози бўлишган. Вазир уларни тинчлантиришга ҳаркат қилган, аммо жаҳли чиққан қочоқлар унга қарата сув солинган идишларни ирғита бошлаган. Вазир бир амаллаб қочиб, қутулган. Грециядан бошпана сўраб, ёзилган 400 та ариза қайтарилганини эшитиб, қочоқлар эрталабданоқ норози кайфиятда бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!