Лондондаги Биг-Бен соати 157 йилдан бери илк марта тўхтатилади

10:54, 27 апрель

Лондон шаҳрининг асосий рамзларидан бири Биг-Бен соати вақтинча тўхтатиб қўйилади. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Вестминстер қасри минорасида жойлашган дунёга машҳур соат таъмирланади. Соатни таъмирлаш ишларига 29 миллион фунт стерлинг маблағ сарфланади. 

Биг-Бен механизми 2017 йилда 157 йил тўхтовсиз ишлаганидан сўнг биринчи марта тўхтатилади.

Соат яна узоқ йиллар тўхтовсиз ишлаши учун уни таъмирлаш зарурлиги айтилмоқда. 

Таъмирлаш ишлари бир неча ой давом этади. 

Бу вақт оралиғида соат механизми таъмирланади, циферблати эса бошқа рангга бўялади. Бундан ташқари, Елизавета минорасига тезкор лифт ўрнатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!