Москвалик ўқувчи қиз авиачиптасиз Санкт-Петербургга учди

13:50, 27 апрель

Москвада 11 ёшли қизча қаршиликсиз Внуково аэропорти хавфсизлик тизимидан ўтиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз Санкт-Петербург шаҳрига учиб борган. Шу воқеа муносабати билан яқин кунларда назорат ташкилотлари аэропортни текширувдан ўтказади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Петербургнинг Пулково аэропорти ходимлари ҳамкасбларининг ўз ишларига совуққонлик билан қараганлиги туфайли уларни ва “Россия” авиакомпанияси ходимларини  текширишни талаб қилишди. Қизча айнан шу авиакомпания самолёти бортига чиққан.

Қизча барча назорат пунктларидан қаршиликсиз ўтиб келган, у хавфсизлик хизмати ходимларини шубҳалантирмаган. Бир гуруҳ тўпланиб турган оломон орасида бемалол самолётгача етиб келган. Қизчани ҳеч ким текширувдан ўтказмаган. Унинг айтишича, “Шунчаки Санкт-Петербургни айланиб келмоқчи” бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 21:56, 27 апрель
койил...