I чоракда Россияда “Ravon Gentra” савдоси 7 фоизга ўсди

14:02, 27 апрель

Ўзбекистон автомобиллари Россияда доим харидоргир. “Матиз”, “Нексия” каби машиналаримиз бу ерда бир неча бор йилнинг энг яхши автомобили деб топилган. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу мамлакатда янги бренд остидаги “Ravon Gentra” савдоси 7 фоиз ўсган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи чоғида қайд этилди.

Ўзбекистонда россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда тузилган 900 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда Россиянинг 85 фирма ва компанияси ваколатхонаси очилган. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу борадаги кўрсаткич 7,9 фоиз ошган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!