Пелагея бир оиланинг бузилишига сабабчи бўлди

14:53, 27 апрель

“Голос.Дети” шоусининг асосий қаҳрамонларидан бири бўлган 29 ёшли Пелагея ўзининг янги севгилисини таништирди — у ЦСКА хоккей лигасининг 24 ёшли ҳужумчиси Иван Телегин. 

Ушбу ишқий муносабатларнинг энг аянчли томони Пелагеяни деб спортчи ўз оиласини ташлагани бўлди.

Хоккейчининг оиласида фарзанд туғилиши ҳам оилани сақлаб қололмади, у ажрашиб, аввалги муносабатларига нуқта қўйди. Пелагея билан муносабатларини спортчи оммага ошкор қилмаяпти. Бироқ уларнинг доим бирга омма олдида бирга пайдо бўлиши буни сир сақлашга ўрин қолдирмаяпти.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!