Зиданнинг сифатсиз шими иккинчи марта йиртилди (Видео)

16:48, 27 апрель

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Манчестер Сити”га қарши (0:0) Европа Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки ўйинида ноқулай аҳволга тушиб қолди. 

Ўйин давомида франциялик мутахассиснинг шими йиртириб кетди. Энг қизиғи шундаки, “Вольфсбург”га қарши кечган ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида ҳам Зидан ҳиссиётларга берилиб, шимини йиртиб юборганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!