YouTube`да ўчириб бўлмайдиган реклама пайдо бўлади

16:54, 27 апрель

YouTube видеохостинг хизмати маъмурияти рекламанинг янги кўринишини синовдан ўтказмоқда, деб ёзади “Gazeta.ru”.

YouTube`нинг мобиль талқинида ўчириб ва ўтказиб юбориб бўлмайдиган 6 сонияли реклама пайдо бўлади. 

Bumper деб номланган янги реклама мобиль телефонларда видеоролик бошига жойлаштирилади ва бундай рекламалар ёшлар аудияториясига мўлжалланади. Видеохостинг хизматидаги анъанавий рекламалар эса ўз жойида қолади, уларни 5 сония томоша қилгандан сўнг ўтказиб юбориш мумкин бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!