Тим Кукни тушликка таклиф қилган киши Apple тақдимот маросимига чипта ютиб олади

16:58, 27 апрель

Apple раҳбари Тим Кук бутун дунёдаги компания мижозларига шахсан ўзи билан овқатланиш имконини бермоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Нуфузли учрашув Apple`нинг Купертинодаги офисида бўлиб ўтади. 

Тим Кук билан тушлик қилиш учун энг кўп сумма тўлашга рози бўлган шахс Apple компаниясининг янги маҳсулоти тақдимот маросимига икки кишилик чиптани қўлга киритади.

Йиғилга маблағ эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига йўналтиради.

Ҳозирги кунда Кук билан тушлик қилиш учун таклиф қилинган энг кўп пул миқдори 125 минг долларни ташкил этмоқда. Аукцион эса жорий йилнинг 5 майига қадар давом этади. Мазкур аукцион тўртинчи марта ўтказилмоқда. 

2013 йилда Apple раҳбари билан тушлик учун 610 минг доллар,2014 йилда 330 минг доллар, 2015 йилда эса 200 минг доллар тўлашган эди.

Бу йил Тим Кук Apple мижозлари ҳақ-ҳуқуқларини бузмаслик учун ФҚБ талабини бажармагани унинг обрўсини янада оширди. Шунинг учун бу йил у билан овқатланиш учун сарфланадиган пул миқдори ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!