Севара Назархоннинг оиласида қувончли воқеа рўй берди

09:42, 28 апрель

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шахсий ҳаётида рўй берган қувончли ҳодисадан бохабар этди. 

Севара 40 ёшида иккинчи марта оналик бахтига сазовор бўлди. 

“Хуш келибсиз, қизим-Иман Анвар!”,—деб ёзди хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. 

Маълумот учун, хонанданинг Денгиз исмли ўғли бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:52, 29 апрель
НЕга Иман Анвар?
Гость 12:03, 28 апрель
Умри билан берган бўлсин. Фарзандларининг камолини кўриб гаштини сурсин.