ЕЧЛ 1/2 финал. Саульнинг супер голи “Атлетико”га “Бавария” устидан ғалаба келтирди

10:38, 28 апрель

Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки ўйинида “Атлетико” ўз майдонида “Бавария”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. 

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Сауль Нигес бўлди. У “Бавария”нинг тўртта футболчисини ортда қолдириб, ажойиб гол муаллифи бўлди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 3 май куни Мюнхен шаҳридаги “Альянц Арена”да бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ, 1/2 финал. Дастлабки учрашув
Атлетико Испания – Бавария Германия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 11 Сауль. 
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Савич, Филипе Луис, Сауль (Парти, 85), Габи, Фернандес, Коке, Торрес, Гризманн.
Бавария – Нойер, Лам, Мартинес, Алаба, Бернат (Бенатия, 77), Хаби Алонсо, Дуглас Коста, Алькантара (Мюллер, 70), Видаль, Коман (Рибери, 64), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (40), Нойер (82), Бенатия (82), Сауль (84), Видаль (88).

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!