Apple штаб-квартирасида номаълум шахснинг жасади топилди

10:49, 28 апрель

АҚШнинг Калифорния штати Купертино шаҳрида жойлашган Apple штаб-квартирасида номаълум эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Жасад компания конференц залларидан бирида топилган. Уни топган компания ходимлари полиция чақириб, эркак ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини айтган. Apple компанияси раҳбарияти ҳолатни ҳозирча изоҳсиз қолдирган. Тергов-суриштирув олиб бораётган полициячилар вафот этган шахснинг компания ходими ёки мижоз эканлигини ошкор қилмаяпти. 

Купертино шаҳрида жойлашган Apple штаб-квартираси 1993 йилда қурилган бўлиб, унда 10 минг киши ишлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!