Териси рангини ўзгартирган қора танли хонанда интернет фойдаланувчиларини ҳайратлантирди(Фото)

11:39, 28 апрель

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қора танли хонанда Лил Кимнинг янги суратларидан ҳайратга тушди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Асли қора танли бўлган хонанданинг юз териси тўсатдан оқариб қолди. Фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлган суратларни хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида эълон қилди. 

Маълумотларга кўра, хонанда анчадан бери териси рангини оқартириш билан шуғулланади. 

Тўсатдан оқариб қолган хонанданинг бу ҳаракати айрим мухлисларда норозилик ҳам уйғотди. Изоҳларда баъзи фойдаланувчилар қора танли бўлиш Лил Кимга кўпроқ ярашишини таъкидлаган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилик оҳангига машҳурлар ҳам қўшилди.

“Мусиқаси меникиданда ёмон бўлган хонанданинг териси рангини оқ рангга ўзгартиргани мени қайғуга солади”,— деб ёзди рэпер Азилия Бэнкс ўз саҳифасида. 

Лил Ким —41 ёшли хонанда ва актриса. Уни Instagram`да 1,2 миллион киши кузатади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!