Озодбек Назарбеков ўзининг нечинчи рақамли санъаткор эканлигини айтди

12:07, 28 апрель

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков биринчи рақамли санъаткорлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Бекажон” нашри журналистининг биринчи рақамли санъаткор бўлиш қийинми ёки осон, деган саволига Озодбек Назарбеков қуйидаги жавобни қайтарди:

“Биринчи рақамли деманг, келинг, яхшиси, иккидан бошлайлик... Ё учданмикан? Ўша уч мен бўлсам керак. Биринчи рақамли бўлиш жуда катта масъулият. Қўшиқларим омманинг оғзига тушмай қолса, рейтингим сал тушганини сезаман. Санъаткорнинг мавқеини унинг ҳатти-ҳаракати туширади. Халқ тилида айтганда, “ўзидан кетиш” санъаткорнинг йиллаб топган обрўйини бир кунда йўқотиши мумкин.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 18:51, 29 апрель
Агар Озодбек хам бир марта тор чалиб кушик айтганда биринчи ракамли булармиди...
Гость 11:49, 29 апрель
ozodbekdagi kamtarlikni hurmat qilaman