“Атлетико” – “Барселона” учрашувини бошқариб борган ҳакам ўз айбини тан олди

14:30, 28 апрель

“Атлетико” ва “Барселона” клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувини бошқариб борган италиялик ҳакам Никола Риццоли ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Барселона” фойдасига пенальти белгиламагани хато эканини тан олди

“Ҳимоячининг оёғи жарима майдончаси ташқарисида тургани учун ушбу вазиятда иккиландим. Агар футболда технологиялардан фойдаланиш мумкин бўлганида, бундай хатолик бўлмасди. Футболда деярли барчаси сонияларда ҳал бўлади. 

Махсус технология бўлса, ҳар бир футболчининг ҳаракатига аниқ баҳо бериш мумкин бўларди. 93-дақиқага қадар ўйинни бехато бошқардик. Ягона хато ишимизга бўлган баҳони пасайтирди”, – дейди Риццоли.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:43, 29 апрель
da
Гость 11:43, 29 апрель
yashasin
Гость 15:19, 28 апрель
сандака хакамлани умуман футболдан хайдаш кере