ОАВ: Марҳум хонанда Принс ОИТСга чалинган эди

14:44, 28 апрель

АҚШлик хонанда Принс ОИТСга чалинган эди, деб хабар беради “Gazeta.ru”. 

Айтилишича, Принснинг қонида 1990 йилда ОИВ аниқланган. ОИТС ташхиси эса марҳумга ўлимидан олти ой аввал қўйилган.

Нашрнинг ёзишича, Принс бир муддат ўлимга тайёргарлик кўрган. У кучли оғриқларга перкоцет препарати ёрдамида бардош берган. Принс ўзини Худо даволашига ишонгани учун тиббиё муолажалардан воз кечган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!