“Барселона” франциялик ёш иқтидорга қизиқиш билдирмоқда

14:57, 28 апрель

Франциянинг “Лион” жамоаси ҳужумчиси Александр Ляказетт ўз фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирган. “Барселона” мураббийлар штаби Ляказеттни Месси-Суарес-Неймар триоси вакилларидан бири жароҳат олганда ўрнини боса оладиган футболчи сифатида эътироф этмоқда.

Аввалроқ каталонияликлар “Севилья” ҳужумчиси Кевин Гамейрони сотиб олмоқчи эди, лекин улар бор эътиборни франциялик футболчига қаратади.

24 ёшли франциялик футболчига, шунингдек, “Вест Хэм” ва “Тоттенхэм” клублари қизиқишмоқда. 

Александр Ляказетт жорий мавсумда 40 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!