Ўзбекистонда ишдан бўшатилишга сабаб бўладиган ҳолатлар санаб ўтилди

15:54, 28 апрель

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига 2016 йилнинг 25 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

Унда ишга олинмасликка сабаб бўладиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган: агар ишга кирмоқчи бўлган шахснинг паспорт амал қилиш муддати ўтиб кетиб, ҳақиқий деб ҳисобланмаса, доимий, вақтинчалик пропискага эга бўлмаса ёки яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилмаган бўлса ишга олинмайди.  

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олмаган иш берувчи маъмурий жавобгарлик кодексида кўрсатилган моддага асосан жавобгарликка тортилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 дан 15 баробаригача жаримага тортилади.

Агар йил давомида иш берувчи такрорий равишда қонун бузилишига йўл қўйса, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробарида жарима тўлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!