Фарғонада 5000 сўмлик купюрани қалбакилаштириш ҳолати аниқланди

16:33, 28 апрель

Фарғона вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шаҳобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиб 100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди. Улар Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!