Петербургга авиачиптасиз учган қизнинг видеотасвири пайдо бўлди (Видео)

16:52, 28 апрель

Интернетда Москва шаҳридан Санкт-Петербургга авиачиптасиз учиб борган қизчанинг кузатув камералари орқали олинган видеоси пайдо бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.  

Кадрда рюкзак осган қизчага ҳеч ким эътибор бермаганлиги акс этган. Транспорт полицияси ходимлари Пулково аэропортида назоратсиз юрган қизчани кўришган. Қизча Москванинг Внуково аэропортидан Санкт-Петербурггача ёлғиз учиб келганлигини билдирган. Уни дарҳол болалар уйига жойлаштиришган. Кейинчалик ИИВ қизчанинг орқага қайтиши учун Москвагача чипта олиб беришга ваъда берган. Уни полиция ходими кузатиб бориши кўзда тутилган. Қизчанинг онаси аэропорт ва авиакомпания ходимларидан товон пули ундириш ниятида юрибди.  

Эслатиб ўтамиз, Москвада 11 ёшли қизча қаршиликсиз Внуково аэропорти хавфсизлик тизимидан ўтиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз Санкт-Петербург шаҳрига учиб борган. Қизча барча назорат пунктларидан қаршиликсиз ўтиб келган, у хавфсизлик хизмати ходимларини шубҳа уйғотмаган. Бир гуруҳ тўпланиб турган оломон орасида бемалол самолётгача етиб келган. Қизчани ҳеч ким текширувдан ўтказмаган. У “Шунчаки Санкт-Петербургни айланиб келмоқчи” бўлганлигини маълум қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!