Археологлар 4800 ёшли тошга айланган аёл жасади қолдиқларини топишди

17:06, 28 апрель

Тадқиқотчилар Тайван оролларида яшаган энг қадимий одамларнинг меҳнат фаолиятини, яшаш тарзини ўрганишди. 

Қўлида боласини ушлаб турган аёл жасади қолдиқлари энг ёдда қоларли топилма бўлди. Текширувларга кўра, аёл жасади 4800 ёшда бўлиб, неолит даврига тегишлидир. 

Аёлнинг бўйи 160 см, боланики эса 50 см ни ташкил қилади. Жасад тошга айланган. Бундай топилмалар илгари ҳам учраган. 

Олимларнинг маълумот беришича, аёл боласини зилзиладан ҳимоя қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!