“Шум бола” болалар ва ёшлар кинофестивали бошланди

10:04, 29 апрель

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Гёте институти Тошкент филиалининг “Шум бола” болалар ва ёшлар учун III ўзбек ва немис кинолари фестивали 28 апрель – 1 май кунлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройда, 3-5 май кунлари Фарғона шаҳридаги Театр ва концерт саройи ҳамда Санъат коллежи залида ташкил этилади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 апрель куни Алишер Навоий номидаги киносаройда тадбир ташкилотчилари ва меҳмонлар иштирокида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фестивалда германиялик киноижодкорлар томонидан яратилган бадиий маҳсулотлар билан бир қаторда ўзбек кинематографчиларининг ҳам ижод маҳсуллари намойиш этилади.

Кинофестиваль доирасидаги барча намойишлар Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади. Намойишларга кириш бепул. Немис тилидаги филмлар русча титрлар билан кўрсатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!