Кореялик шифокорлар 300 нафардан ортиқ беморни офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказди

10:07, 29 апрель

Жорий йилнинг 24-29 апрел кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (16 нафар ташкилот ходимлари, офтальмолог врачлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 25-28 апрел кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Жорий йилдаги хайрия акция давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказилади ва 80 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!