Европа Лигаси: “Ливерпуль” мағлуб бўлди, “Севилья” ва “Шахтёр”да дуранг

10:09, 29 апрель

Европа Лигаси мусобақасининг дастлабки ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, “Вильярреал” ўз майдонида “Ливерпуль” билан, “Севилья” эса сафарда “Шахтёр” билан баҳс олиб борди. 

“Вильярреал” сўнгги сонияларда киритилган ягона гол эвазига “Ливерпуль”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Севилья” жанговар руҳда ўтган беллашувда “Шахтёр” билан 2:2 ҳисобини қайд этди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 5 май куни бўлиб ўтади. Шундан кейин финал йўлланмасини олган жамоалар аниқ бўлади. 

Европа Лигаси, 1/2 финал. Дастлабки учрашувлар
Вильярреал (Испания) – Ливерпуль (Англия) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Адриан. 
Огоҳлантириш: Коста (60).

Шахтер (Украина) – Севилья (Испания) 2:2 
Голлар: 0:1 – 6 Витоло, 1:1 – 23 Марлос, 2:1 – 35 Степаненко, 2:2 – 82, пенальти Гамейро. 
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (27), Каррису (40), Крыховяк (48), Малишев (89), Срна (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!