Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашиб кетишди (Видео)

10:28, 29 апрель

Туркия парламенти депутатлари мажлисда ёқалашиб, уришиб кетишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Комиссия раисининг депутатлардан дахлсизликни олиб ташлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақида муҳокама кетганда залдан парламентарий ёрдамчиларининг чиқиб кетишини талаб қилиши жанжалга олиб келди. 

Унинг бу талаби халқ демократик партияси вакилларининг норозилигини келтириб чиқарди. Шундай қилиб, муҳокама ниҳоясига етмай, 2 майга кўчирилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!