Шанхай аэропортида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

10:45, 29 апрель

Шанхайнинг "Хунцяо" аэропортида юз берган ёнғинда камида икки киши ҳалок бўлди. "Сина" янгиликлар порталининг хабар беришича, яна уч киши жабрланган.

Ёнғин аэропортнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ер ости қаватларидан бирида содир бўлган. Ҳалокат жойида ўт ўчирувчилар ва полициячилар ишлашмоқда.

Барча жабрланганлар касалхонага етказилган. Йўловчиларнинг эвакуацияси ва авиарейсларнинг бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!