Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши аниқ бўлди

11:47, 29 апрель

“Челси” жамоаси собиқ устози Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиши ойдинлашди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда

Манкунианлар бош мураббийи Луи ван Галнинг амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган бўлишига қарамай, раҳбарият голландиялик мутахассиснинг қайд этаётган натижасидан норози. 

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”  Англия чемпионатида 5-ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа Англия Кубоги финалида ҳам ўз омадини синаб кўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!