Бельгия аҳолисига радиацияга қарши дори тарқатилади

12:38, 29 апрель

Бельгиянинг барча аҳолисига радиацияга қарши дори тарқатилади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. Бу ҳақда мамлакат қироллик федерал соғлиқни сақлаш вазири Мэгги де Блог парламент мажлисида эълон қилган. 

Бу ерда гап, таркибида йод моддаси бўлган дори-дармон ҳақида кетмоқда, бу дорилар инсон организмида, хусусан қалқонсимон безда радиациянинг таъсирини камайтириш хусусиятига эга.

Ҳукумат ядро оъектлари, биринчи навбатда атом электр станциялари жойлашган ҳудудларда профилактика ишларини 20 дан 100 километрга кенгайтириб,  радиацияга қарши дори-дармонларни тарқатишни режалаштирган. Бельгияда АЭСларнинг жойлашувини ҳисобга олиб, радиоактив заҳарланиш хавфини камайтириш мақсадида шу ишни амалга ошириш кўзда тутилган.

20 апрель куни Германия федерал атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазири Барбара Хендрикс Бельгия ҳукуматига мурожаат қилиб, Фландриядаги “Дул” АЭС реакторини ва “Тианж” АЭСи аэроблогининг хавфсизилигини исботлаб бермагунча, фаолиятини тўхтатишни талаб қилган. 

Бундан аввал Нидерланд ва Люксембург ҳам Бельгия ҳукумати олдига шу талабни қўйган эди. Бунга Бельгия АЭСларидаги техник носозликлар, реакторларнинг автоматик тарзда тўхтаб қолиши сабаб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!