Тошкентда Captiva ҳайдаб кетаётган келиннинг сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

12:52, 29 апрель

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида бошига фата тақиб Captiva автомобилини бошқариб кетаётган қизнинг сурати кенг муҳокама қилинмоқда. 

Мазкур сурат Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳига жойланганидан сўнг интернет фойдаланувчилари уни қизғин муҳокама қилишга киришиб кетди.

“Қочоқ келин”, деб номлади иштирокчилардан бири мазкур суратни. 

“Мен ҳам тўйим куни гўзаллик салонидан ўз шахсий автомобилимда қайтганман. Светофорнинг қизил чироғига тўхтаганимда, ҳамма менга қараганди. Ўшанда мени салондан олиб кетишга ҳеч кимнинг вақти йўқ эди”,—дея ўз фикри билан бўлишди яна бир фойдаланувчи.

Гуруҳнинг аёл ҳайдовчи иштирокчилари қизнинг мазкур хатти-ҳаракатига ижобий баҳо берди:

“Офарин!!! Аммо тўйдан кейин ўзингизни мушкул вазифалар, хусусан эркаклар кишининг вазифаси билан қийнаманг. Тўйдан кейин турмуш ўртоғингиз олиб юрсин”

“Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ. Келин салондан қайтяпти. Мен ҳатто келин кўйлакда машина ҳайдаганман. Йўл-йўлакай шу кўринишимда куёв учун салла ҳам олиб келганман.”

Бугун замона зайли билан қизларнинг автомобиль бошқаришлари одатий ҳол саналади. Бу қиз ҳам бугун ўзининг ҳаётидаги унутилмас кунни нишонлаётгани кўриниб турибди, фурсатдан фойдаланиб, ижодий жамоамиз келинга битмас-туганмас бахт тилаб қоламиз!

Муҳокамага келиннинг танишлари ҳам қўшилиб, “Бу менинг дугонам, бугун унинг тўйи. Мен бу ерда ҳеч қандай ғайриоддий ҳолатни кўрмаяпман”, дея ўз эътирозини ёзиб қолдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!