Жамила Ғофурова: “Илк марта дастхат берганимда кулгуга қолганман”

14:41, 29 апрель

Актриса Жамила Ғофурова мухлисларига илк марта дастхат берган даврларни ёдга олди. 

“Илк дастхат... ҳақиқатдан ҳам ажойиб ва ҳаяжонли дамлар. Лекин биласизми, биринчи марта дастхат беришим антиқа кечган. Чунки у пайтлар мени ҳеч ким танимасди. Илк бор 17 ёшимда “Дилҳирож” фильмида суратга тушяпмиз. Ўшанда Севинч Мўминованинг дугонаси образини ижро этганман.

Суратга олиш майдончасида турсак, бир гуруҳ ёшлар келиб,бирма-бир дастхат ола бошлашди. Ёнимда Севинч бор эди, ҳамма уни танийди ва қўшиқларини эшитган, унинг мухлиси кўп. Бироқ, йигит-қизлар келиб, мендан ҳам дастхат ола бошлашди. Шунда мен ҳаяжонланганман, илк дастхатимни бир қизга берганман. Лекин энг қизиғи—ўшанда дастхат ёзаётган пайтда чиройли тилак ёзиб,қўл қўйиш керак бўлган экан. Мен бўлсам, исм-фамилиямни ёзиб, қўл қўйиб бераверган эканман. Кейин эса буни эшитганлар анчагача кулиб юришди.

‘Кино чиқмасидан машҳур бўлиб кетдингиз-ку’,деб узоқ вақт эслаб юришди”,—дея ҳикоя қилади актриса “Сабо газетасига берган интервьюсида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!