Таиланддаги жазирама 20 кишининг умрига зомин бўлди

15:42, 29 апрель

Таиландда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво 20 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 13 нафари кўчанинг ўзидаёқ жон берган.

Апрель азалдан Таиландда иссиқ кечади.

Бу йил эса апрель ҳар доимгидан ҳам кўпроқ иссиқ бўлмоқда. Мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражани ташкил этмоқда. Бу Таиландда сўнгги 65 йил ичида кузатилаётган энг иссиқ ҳаво ҳарорати ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!