Хитойликлар “Челси” ярим ҳимоячиси учун 65 млн евро сарфлашга тайёр

15:55, 29 апрель

Осиёнинг энг кучли футбол клубларидан бири, ОЧЛнинг амалдаги соҳиби Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” жамоаси “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллианни сотиб олиш ҳаракатида юрибди

Mirror нашрининг маълум қилишича, “Гуанчжоу Эвергранд” бразилиялик футболчи учун 65 млн евро сарфлашга тайёр. Лекин “Челси” раҳбарияти Виллианни жамоанинг етакчи футболчиларидан бири сифатида эътироф этиб, унга ҳафтасига 155 минг фунтлик маош ва янгиланган шартнома таклиф қилишни режалаштирган. 

Хитойликлар эса Виллианга бунданда кўпроқ маош бермоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!