Бир йўла икки ўзбек санъаткорнинг оиласида чақалоқ дунёга келди

17:19, 29 апрель

Бугун, 29 апрель куни таваллуд топган чақалоқ бир йўла икки санъаткорнинг оиласига қувонч олиб келди. Улардан бири илк бор буви, яна бири эса оталик бахтига сазовор бўлди.

Куни кеча ўзининг яккахон концертини тақдим этган хонанда Ҳосила Раҳимова бугун буви бўлди, хонанданинг қизи Моҳибону қиз фарзанд дунёга келтирди. Бу хонанданинг биринчи набираси, унинг куёви Баҳриддин Зуҳриддиновнинг эса илк фарзанди.

Қизалоққа яхши ниятлар билан Иймона деб исм қўйилди.

Фурсатдан фойдаланиб, ижодий жамоамиз номидан санъаткорларимизни янги меҳмон билан муборакбод этамиз!

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!