Москва яқинидаги стадионлардан бирида мумиёланган эркак жасади топилди

17:37, 29 апрель

Москва яқинидаги Королев шаҳарчасидаги “Вимпел” стадионнинг шарқий трибунасини бузиш пайтида, эркак кишининг мўмиёланган жасади топилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, эркак бундан тўрт ой илгари вафот этган. Номаълум эркак жасади суд-тиббиёт экспертизаси ўтказиш учун ўликхонага юборилган.

Айни дамда жасаднинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!