ОАВ: Хиллари Клинтон сайловда ғалаба қозонса, учинчи жаҳон уруши бошланади

17:39, 29 апрель

Мабодо Хиллари Клинтон АҚШ президентлигига сайланадиган бўлса, бу учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлади, деди унинг таржимаи ҳолини ёзаётган муаллиф Диана Жонстоун.

Жонстоуннинг маълумот беришича, Хиллари Клинтон АҚШ бош котиби лавозимида фаолият юритаётган вақтида ҳам ташқи сиёсатни тажовузкорона ҳолда юритган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри . 

У АҚШнинг Ироққа бостириб киришини, Ливиядаги урушни, энди эса Сурия президенти Башар Асадга нисбатан қаршиликларни, Россияга қарши бўлган сиёсий қарашларни қўллаб-қувватлайди. Жонстоуннинг фикрича, дунё бундай “фаол фаолият”дан хавфсираши лозим.

Хиллари Клинтоннинг сайловолди ваъдалари ҳам одамни хавотирга солади. Собиқ бош котиб дунёни иккига “дўстлар” ва “душманлар”га бўлишга, НАТО фаолиятини кучайтиришга қаратишни мақсад қилган. Бундай нуқтаи назар учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!