Тошкентда 100 дан ортиқ маҳалла номи ўзгарди

22:53, 29 апрель

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 21 апрелдаги қарорига кўра, пойтахтдаги 104 маҳалла ва бир истироҳат боғи (Олмазор туманидаги «Оймомо» боғи энди «Нурафшон» деб юритилади) қайта номланди. Бу ҳақда «Daryo» нашри «Газета.уз»га асосланиб хабар бермоқда.

Аксарият маҳаллаларнинг номи ўзгаришига улардан бошқа манзилларда ҳам фойдаланилгани сабаб бўлди. Жумладан, бешта «Дўстлик», тўртта «Наврўз», шунча «Гулистон», учта Алишер Навоий ва «Мустақиллик» маҳаллалари янги номга эга бўлди. Ўзгаришлар 28 апрелдан кучга кирди.

Номи ўзгарган маҳаллалар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

(эски номи — янги номи)

Бектемир тумани

Истиқбол — Иқбол

Мирзо Улуғбек тумани

Аҳмад Яссавий — Буюк ипак йўли
Бобур — Гулсанам
Гулзор — Султония
Гулистон — Подшобоғ
Наврўз— Минглола
Салор — Асака
Умид — Боғимайдон
Янгиҳаёт — Чимён
Яланғочота — Камолот
Бўз-2 — Бўз
Олтинтепа-10 — Олтинтепа

Миробод тумани

Дўстлик — Заминобод
Истиқлол — Истиқлолобод
Матонат— Баёт
Мустақиллик — Юксалиш
Навбаҳор — Банокатий
Олмазор — Зиёнур
Шарқ юлдузи — Тонг юлдузи
Ўзбекистон — Фаровон
Баҳор — Иноқобод
Боғишамол — Лолазор

Олмазор тумани

Алишер Навоий — Қуёш
Беруний майдони — Орзу
Бўстон — Бўстонобод
Дўстлик — Гулсарой
Исмоил Шоший — Абу Бакр Шоший
Истиқлол — Ҳазрати Имом
Комилжон Ғофуров — Янги Тошкент
Навбаҳор — Олтинсой
Обод — Тепагузар
Тахтапул — Юқори Себзор
Шодлик — Шодиёна
Шуҳрат — Шон-шуҳрат
Бешқўргон — Юқори Бешқўрғон
Аҳмад Яссавий — Чаманбоғ

Сирғали тумани

Алишер Навоий — Жўнариқ
Амир Темур — Соҳибқирон
Баҳор — Дарёбўйи
Бобур — Зийнат
Гулистон — Мададкор
Жомий — Шукрона
Мустақиллик — Чароғон
Наврўз — Навқирон
Обод — Асробод
Темирйўлчи — Софдил
Тинчлик — Эзгулик
Шукур Бурҳонов — Меҳригиё
Янгиҳаёт — Нурҳаёт
Оқибат— Саховат
Обиҳаёт — Сўғдиёна
Полвонёр — Виқор
Ҳаётобод — Чорбоғ

Учтепа тумани

Ал-Хоразмий — Янгийўл
Қовунчи — Дийдор

Чилонзор тумани

Боғистон — Боғзор
Дўстлик — Дилобод
Мавзе-8 — Нафосат
Тинчлик — Хонтўпи
Ҳамза — Бешчинор
Олмазор — Катта Олмазор
Нўғойқўрғон — Зарқўрғон

Шайхонтоҳур тумани

Исломобод — Кўкча Дарвоза
Новза — Чархновза
Оқтепа — Катта Жарариқ
Чўпонота — Катта Оқтепа

Юнусобод тумани

Гулистон — Тикланиш
Дўстлик — Қадрдон
Мингўрик — Бўзсув
Наврўз — Биллур
Нодирабегим — Юртобод
Ойбек — Мурувват
Оқибат — Ифтихор
Оққўргон — Боғибўстон
Тинчлик — Севинч
Турон — Буюк Турон
Умид — Халқабоғ
Чинор — Мингчинор
Чоштепа — Шоштепа
Шодлик — Йўлайриқ
Янгиобод — Янгибоғ
Иттифоқ — Беғубор

Яккасарой тумани

Туркистон — Боғсарой
Усмон Носир — Муҳандислар
Ўрикзор — Ракатбоши
Яккасарой-2 — Мерос
Абдулла Авлоний — Белариқ

Яшнобод тумани

Алишер Навоий — Хосиятли
Баҳор — Дилбоғ
Бинокор — Уйсозлар
Бобур — Баркамол
Гулистон — Шоҳимардон
Дўстлик — Дўстобод
Қўйлиқота — Қўйлиқобод
Мирзо Улуғбек — Алимкент
Муқимий — Мумтоз
Мустақиллик — Семурғ
Мустақилликнинг 10 йиллиги — Тонг
Наврўз — Наврўзобод
Тараққиёт — Ширинобод
Умид — Кўксарой
Усмон Носир — Ватандош
Янгиобод — Шоҳсанам
Ҳарбийлар — Фидойилар

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!