Нигора Каримбоева: “Хунуксан, сендан актриса чиқмайди, дейишганди”

10:17, 30 апрель

Актриса ва телебошловчи Нигора Каримбоева кино ва телевидение соҳасидаги ва устоз сифатидаги фаолияти ҳақида “Бекажон” газетасига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Актриса институтга қабул қилиниши билан боғлиқ айрим қийинчиликларни қуйидагича хотирлади:

— Ўша пайтда 16 ёшда эдим. Жуда қаттиқ хафа бўлганимдан йиғлаб юборганман. Чунки, отам қаршилик қилганига қарамай, онам билан яширинча борган эдим. Имтиҳонда ўтирган ҳакамлардан бири “Сенда актрисалик қобилиятини кўрмадим”, деб юзимга айтган. Тўғрироғи хунуккина экансан”, деган. Жуда ёмон ҳолатга тушганман ўша пайт. Онам кулгуга олиб, “Ранжима, ялмоғиз кампирларни ҳам кимдир ўйнаши керак”, деб кўнглимни кўтарган. Буни қарангки, институт бўйича ўша йили энг юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида ўқишга кирганман.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!