Янги Зеландиялик аёл кутубхонадан олган китобини 67 йилдан сўнг қайтарди

10:31, 30 апрель

Янги Зеландиялик аёл Окленд шаҳри кутубхонасига 1948 йилда олган китобини қайтариб берди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Бу А.В. Рид муаллифлигидаги “Маори давлатининг миф ва афсоналари” китоби эди.

Китобни қайтарган аёлнинг исм-шарифи айтилмаяпти.

Кутубхона ходимаси Зоя Корнилиуснинг айтишича,пенсионер китобни болалигида олиб кетган ва бу вақт ичида уни кўп бора қайтармоқчи бўлган эди.

“У китобни ўтган йиллар ичида бажонидил ўқиб чиққанини айтди”,—дейди Корнелиус.

Кутубхона маъмурияти кекса аёлни кечирди ва 17 минг доллар қарзидан воз кечди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!