Саудияда терактнинг олди олинди

10:40, 30 апрель

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари жума куни теракт уюуштиришни режалаштираётганликда гумонланаётган икки шахсни ўлдириб, терактнинг олдини олишди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги мамлакат ИИВга таяниб, хабар бермоқда.

Хавфсизлик кучлар Асир округида айланиб юрган икки автомобилни кузатишди. ИИВ хабар қилишларича, машиналардан бирида портловчи мослама бўлган. Уларни кузатишаётганини пайқаган автомобиль ҳайдовчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўқ узган, шундан сўнг қувғин бошланган. Воқеа жойиҳа хавсизлик кучларига қарашли вертолёт жалб этилди. Бир муддат ўтгач, ғаразгўйлар машинадан чиқиб қочишди, машина эса портлаб кетди.

Таслим бўлишни истамаган икки нафар гумонланувчилар отишма давомида отиб ўлдирилди. Таҳмин қилинаётган террорчиларнинг шахси аниқланмади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!