Ҳосила Раҳимова миллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқармоқчи

10:47, 30 апрель

23-26 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова “7х7” газетасига келажакдаги орзу ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

“Айни кунда ижоддан ташқари, миллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш борасида бош қотиряпман. Бу буюмлар шунчаки оддий тақинчоқ эмас,бренд сифатида дунё бозорида баҳоланишини истайман. Фольклор йўналишидаги қўшиқларимни Туркиядаги телеканаллардан бирида намойиш этиш ниятим ҳам бор”,—дейди Ҳосила Раҳимова.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!