Тошкентда илк бор «Абадий полк» акцияси бўлиб ўтади

11:37, 30 апрель

Акция 9 май куни куннинг биринчи ярмида “Братские могили” (“Биродарлик қабристони”) ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтади.

Шу куни бу ерга йиғилганлар 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ҳалок бўлганларни хотирлашади.

Акция ўтиши ҳақида РИА Новости Ўзбекистондаги лойиҳа координатори Глеб Вороновга асосланиб хабар берди.

“Тошкент шаҳар ҳокимиятидан “Абадий полк” акциясини ўтказишга руҳсат олинди, биз маълумотлар йиғишга киришдик”, — дейди Воронов.

Акция ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси  ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ уруш қатнашчилари ва 70 мингга яқин фронт ишчилари истиқомат қилишади. Урушда Ўзбекистондан 1,4 миллиондан ортиқ киши қатнашган, улардан 400 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минг нафари дом-дараксиз йўқолган.

“Абадий полк” акцияси 9 май куни Россия ва бир қатор яқин ва узоқ ҳориж мамлакатларида бўлиб ўтади. Акция иштирокчилари колонна бўлиб қўлларида урушда қатнашган яқинларининг суратларини олиб ўтишади. Акция 2012 йилдан буён ўтказиб келинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!