Ўзбек рақс санъати Кореяни забт этди(Видео)

12:04, 30 апрель

24-апрель куни Кореяда ўтказилган фестивальда Ўзбекистонлик ҳаваскор раққрслар биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда “Sayyod.com” хабар бермоқда.

Фестивалда Хитой, Филиппин, Камбожа, Вьетнам, Покистон ва Шри-Ланка каби давлатлардан келиб ишлаётганлар орасида турли мусобақалар ўтказилди.

Мусобақаларда 1-ўрин Ўзбекистон, 2-ўрин Камбожа ва 3-ўрин Вьетнамга насиб этди.

Фестивальда  Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг "Қайда бор" қўшиғи янгради ва ўзбекистонликлар шу қўшиққа рақсга тушди. Рақс томошабинлар томонидан олқишлар билан қарши олинди. Буни қуйидаги видеода ҳам кўришингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!