Тожикистонда русча қўшимчалар билан тугалланадиган фамилиялар тақиқланганлиги инкор этилди

12:08, 30 апрель

Тожикистон республикаси адлия вазирлигига қарашли фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бошқармаси бошлиғи муовини Жалолиддин Раҳимов ОАВларда эълон қилинган Тожикистон республикасида русча қўшимчалар билан тугаган фамилияларнинг тақиқланганлиги ҳақидаги хабарни рад этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Унинг маълумот беришича, Тожикистон Республикаси “Давлат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш” ҳақидаги Қонуннинг 20-моддаси 3-банди (Шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган жой) да “янги туғилган болага отанинг ёки онанинг, отасининг исми ҳам фамилия қилиб берилиши мумкин, яъни ота-онанинг фамилияси “ов” ва “ев” қўшимчалари билан тугайдиган бўлса, бу фамилияни фарзандига беришга ҳақли”, деб кўрсатилган.

Жалолиддин Раҳимов русча қўшимчалар билан тугайдиган фамилиялар тақиқланмаганлигини, ҳозирча йўл-йўриқ кўрсатилган тавсиялар берилаётгани, болага исм қўяётганда тожик маданий миллатига хос бўлмаган, буюмлар, ҳайвонлар, қушлар, инсонларни тоифага бўлувчи, шахсиятга тегувчи ҳақоратли сўзлардан иборат исм қўйишгина тақиқланганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!