Ноҳақ судланган америкалик орадан 41 йил ўтгач, қамоқдан чиқди

12:10, 30 апрель

Қора танли америкалик Гэри Тайлер исмли шахс оқ танли ўсмирни ўлдирганликда айбланиб, 41 йил қамоқда сақлангач, Луизана штати қамоқхонасидан 29 апрель куни озод этилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

1974 йилда 16 ёшли Гэри Тайлер 13 ёшли, оқ танли Томас Уеберни ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Гэри Тайлер дўстлари билан автобусда бир гуруҳ мактаб ўқувчиларининг ёнидан ўтиб кетаётганда ўқ овози янграган. Жамоат транспорти текширилганда ундан тўппонча топилган. Полиция Тайлерни қотилликда айблаб, ҳибсга олган. Суд маслаҳатчилари уни бир овоздан айбдор деб топишган. 

1976 йилда Луизана штатида ўлим жазоси бекор қилингани сабабли, Тайлерга нисбатан қўлланган ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилган. Кейинчалик аппелация суди 16 ёшли Гэри Тайлер вояга етмаганлиги туфайли нотўғри суд қилиниб, конституция қонун-қоидалари бузилганлигини аниқлаган. Аммо қайта суд бўлишига йўл қўйилмаган. 2012 йилда адолат тантана қилди. Луизана штатида вояга етмаганларга нисбатан умрбод қамоқ жазосини қўллаш бекор қилинди. У 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У жазони икки баробар ўтаганлигини ҳисобга олиб, орадан 41 йил ўтгач, суд залидан озод қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!