Юз ёшли британиялик аёл Vogue моделига айланди

12:12, 30 апрель

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида илк бора 100 ёшли модель аёл Vogue журнали учун фотосессия қилди. У Harvey Nichols реклама компанияси суратга олган кадрларни ўзининг Twitter'да эълон қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Mashable нашрининг хабар беришича, модель Бо Гилберт (Bo Gilbert) замонавий кийимлар сотувчи дўконнинг юзига айланади. Фотоссесия учун Бо Гилберт Valentino кўзойнакларини таққан, Victoria Beckham, Dries Van Noten либосларини, Celine пойабзалини кийган ва The Row тақинчоқларини таққан. Бу моделнинг илк фотосессиясидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!