Гондурасда полиция раҳбарларининг тенг ярми ишдан бўшатилди

14:00, 30 апрель

Гондурас давлатида полиция раҳбарларининг баъзи бир қотилликларга раҳнамолик қилганлиги ҳақида хабар тарқалгандан кейин ташкил этилган махсус комиссия полицияда раҳбарлик лавозимида ишлаётган 47 раҳбардан 27 нафарини лавозимидан озод этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Истеъфодаги 4 нафар полициячи мамлакат наркотикка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Аристидес Гонсалесни ўлдирганликда айбланган.

“Бу текширувлар полицияда қайта қуриш ишларини олиб бориб, ходимларнинг жиноят олами вакиллари билан алоқа қилмасликларини таъминлайди”, деб маълумот берди махсус комиссия вакили Омар Ривер.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!