Криштиану Роналду иккинчи марта ота бўлади

19:37, 30 апрель

Португалия терма жамоаси ва “Реал”нинг таниқли футболчиси Криштиану Роналду иккинчи марта ота бўлади, деб ёзади “Вести” нашри.

Футболчининг фарзандини суррогат она дунёга келтиради.

Роналдунинг 6 ёшли ўғли бор. У ҳам сунъий уруғлантириш усули билан дунёга келган. Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири суррогат она хизматидан фойдаланиш учун барча керакли ҳужжатларни тўплаб бўлган.  Футболчи тўнғич ўғлининг онасини яширгани каби, иккинчи фарзандини ким дунёга келтирганини ошкор этмоқчи эмас.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!