ИД Боғдодда теракт содир этди. Қурбонлар бор

20:40, 30 апрель

Ироқ пойтахти Боғдод шаҳрида юз берган теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 38 киши яраланган. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Портлаш Боғдод шарқида жойлашган Нахраван туманида юз берган. Портловчи мослама юк машинасига жойлаштирилган эди. Портлаш жавобгарлигини ДАИШ(Ислом давлати) террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Боғдод ва унга ёндош ҳудудларда деярли ҳар куни портлаш содир бўлади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!