Йигитали Мамажонов фарзандларини таваллуд айёмлари билан табриклади

10:11, 02 май

1 май куни актёр Йигитали Мамажонов ҳамда хонанда Райҳон эгизак фарзандлари Имрон ва Исломнинг таваллуд айёмларини нишонлашди.

Мазкур сана муносабати билан актёр фарзандларига ўзининг Инстаграмдаги саҳифаси орқали дил изҳорини юборди: 

“Туғилган кун муборак бўлсин ўғилларим, мени полвонларим! Албатта, ҳозир бу табрикларимизни тушуниш сенларга вақтли, лекин Иншааллох катта бўлиб ўқийсанлар... Иллоҳим тану-жонларинг соғ бўлсин ҳамиша, катта йигит бўлиб ота-онам дейдиган, иймонли эътиқодли, Қалби покиза, ибратли, ҳалол инсон бўлинглар☝️ Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин сизларни.” 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!