“Ливерпуль” “Реал” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

10:23, 02 май

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачичга қизиқиш билдирмоқда. 

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, мерсисайдликлар устози Юрген Клопп хорватиялик футболчининг хизматларига шахсан қизиқиш билдирмоқда. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган 21 ёшли футболчи ҳам Испаниядан Англияга қўчиб ўтишга қарши эмас. 

“Қироллик клуби” Ковачични 30 млн еврога харид қилган ва ундан арзон нархга сотмайди. 

Жорий мавсумда хорватиялик хавбек 32 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!