Лола Нью-Йоркда жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этди

10:49, 02 май

Хонанда Лола 30 апрель куни Нью Йорк штати Бруклин шаҳарчасидаги "Master" санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этди. Бу ҳақда “hozirchashu.com” хабар бермоқда

 

“Концерт дастури кутилганидан ҳам аъло даражада бўлиб ўтди дея бемалол айта оламиз. Ўзбек шоу-бизнес оламида ижод қилаётган ёш хонандалар орасида АҚШда ҳали ҳеч ким бу даражада мувафақиятли концерт намойиш этмаган ва бу Лоланинг ўз ижодига нисбатан тўғри ёндоша билиши, меҳнати ва мухлисларига бўлган муҳаббатининг самараси дейишимиз мумкин”,—дейилади хабарда. 

Мухлислар Лолани соғинган ва шу ўринда Лола ҳам саҳнани соғингани унинг ижросида сезилиб турди. Тўла жонли тарзда бўлиб ўтган мазкур концерт дастурида хонанда мухлислар билан бирга куйлади. "Тошкент-Самарқанд" таронасига барча мухлислар баралла, бир овозда жўр бўлишди. Энг сара тароналари жой олган мазкур концерт дастурида хонанданинг янги, "Я вода" деб номланувчи таронасини ҳам айнан Нью Йоркда ўз мухлисларига тақдим этилди. 

 

Шу билан бирга хонанда Лола, АҚШда ўзбекистонлик фуқароларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари ва ўзбек эстрадасини дунёга танитишда қилган меҳнатлари учун "Uzbek TVNY"нинг махсус фахрий ёрлиғи билан ҳам тақдирланди. Концерт сўнгида хонанда ташкилотчиларга, "Khaymans Group" почта жўнатмалари компаниясига ва ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигни изҳор этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!